20 майдан бошлаб Тошкентдаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва «Шон-Шараф» музейи таъмирлаш ишлари учун ёпилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Мажмуа ҳудудида янги экспонатлар жойлаштирилади, унинг ҳудуди ҳам таъмирланади ва дезинфекция қилинади. Шу сабабли иш тугагунига қадар иккала комплекс ҳам жамоатчиликка ёпиқ бўлади.
Ёдгорлик мажмуасининг аниқ очилиш санаси номаълум.