Қашқадарёда юк машинаси 2-синф ўқувчисини уриб кетди. Воқеа 15 май куни Кўкдала туманида содир бўлган. Бу ҳақда «Взгляд.uz»га вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Бир гуруҳ болалар мактабга кетаётиб, пиёдалар ўтиш жойи орқали йўлни кесиб оўтган, бироқ мактаб ўқувчиларидан бирини юк машинаси уриб юборган. Оқибатда болалардан бири воқеа жойида вафот этган.
Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.