2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқлар сони 274,5 минг нафарни ташкил этди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.
Янги туғилган чақалоқларнинг умумий сонини жинси бўйича тақсимлашда:
-
ўғил болалар – 142,4 минг нафар;
-
қизлар – 132,1 минг нафар.
Шунингдек, 2023 йилги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 968 140 нафар бола туғилган. Ўша пайтда қизларга қараганда кўпроқ ўғил болалар туғилган.