Қозоғистонда бола машинани қўл тормозидан чиқариб, 5 кишини босиб кетди

Дунё

Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳрида беш ёшли бола машина қўл тормозини тушириб, бирданига 5 кишини босиб кетди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ. Бироқ тўрт нафар пиёда турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: кадр из видео

Интернетда Жезқазған да машина одамларни уриб юбораётгани акс этган видео тарқалди. Полиция машинада қўл тормозини кўтариб қўйган бола бўлганини маълум қилди, деб ёзади NUR.KZ. Видео Instagram ижтимоий тармоғидаги «Менинг Жезқазғаним» саҳифасида пайдо бўлди.

Видеода бир неча киши йўлга яқинлашаётганини кўриш мумкин. Бир пайт пиёдалар йўлагида тўхтаб турган машина уларга қараб юра бошлаган. У одамларни уриб, тўхтаб қолган.

Видеода мудҳиш лавҳалар мавжуд! Руҳий саломатлиги хавф остида бўлган одамлар, ҳомиладор аёллар ва 18 ёшгача бўлган шахслар кўриши тавсия этилмайди.

Улитау вилояти полиция хизмати вакиллари ушбу видеога изоҳ берди. Улар бахтсиз ҳодиса полиция идораларида қайд этилганини маълум қилишди.

«Аниқланишича, машинада бўлган беш ёшли бола қўл тормозини кўтариб қўйган. Оқибатда автомобиль ўз-ўзидан ҳаракатлана бошлаган ва пиёдаларни уриб юборган», — дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмади. Бироқ тўрт нафар пиёда турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Тегишли текширувлар тайинланган

Мавзуга оид материаллар