Жиззахда Nexia-2 ​​га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 28 май куни соат 13:00 атрофида М-39 автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган.

Фожиага газ баллонидаги носозлик сабаб бўлган.

Ҳозирда вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жабрланганларнинг шахсини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.