Тошкентга Bugatti Chiron олиб келинди — видео

O‘zbekiston

Пойтахтдаги автосалонлардан бири Bugatti Chiron гиперкарини сотиш учун Ўзбекистонга олиб келди. Автомобилнинг нархи божхона расмийлаштирувидан ташқари 50 млрд сўмга яқин.

30 май куни Тошкентга Франциянинг Bugatti Chiron гиперкари келтирилди.

Автосалонлардан бирида оқ ва қора рангдаги ҳашаматли автомобиль сотувга чиқарилади. Гиперкарнинг нархи божхона расмийлаштирувидан ташқари 50 млрд сўмга яқин.

Chiron 500 дона чекланган нашрда ишлаб чиқарилган. 1500 от кучига эга автомобиль. 100 км/соат тезликка атиги 2,5 сонияда эришади. Chironʼнинг максимал тезлиги соатига 420 км. Европада бундай машинанинг асосий нархи 2,4 млн еврони ташкил қилади.

Bugatti Chiron дунёдаги энг тез автомобиллардан бири ҳисобланади; гиперкар соатига 420 километргача тезлаша олади. 100 литрли ёнилғи баки бу тезликда тўққиз дақиқада қуриб қолади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.