Самарқандда мактаб ўқувчиси олти ёшли қизчани машинада уриб ўлдирди

O‘zbekiston

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Nexia русумли автомашинани катта тезликда ҳайдаб кетаётган 9-синф ўқувчиси олти ёшли қизчани уриб юборди. Кўрсатилган ёрдамга қарамай, бола касалхонада вафот этган.

Самарқанд вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, оқибатда бир қизалоқ ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

2 июнь куни Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи 9-синф ўқувчиси отасининг машинасида кўчага чиқиб кетган. Йигитнинг отаси айтишича, ўғли сўрамай машина калитини олган.

Катта тезликда ҳаракатланаётган мактаб ўқувчиси йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган қизни уриб юборган. Бола касалхонага ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.

«Мен машинани ювганимдан кейин дадамнинг рухсатисиз олиб кетдим. Қиз олдимдан отилиб чиқди. Тормозни босдим, ишламади. Мен тенгдошларимга машина ҳайдашни маслаҳат бермайман», — деди ўқувчи интервьюсида.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.