Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ бугун, 7 июнь куни соат 13:30 да Яшнобод тумани Элбек кўчасида содир бўлган.
1998 йилда туғилган Lacetti ҳайдовчиси Б.Т. бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида у воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.