2024 йилнинг беш ойида жами 232 млн 471 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, прогноз кўрсаткич 107 фоизга бажарилди, дея хабар бермоқда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ахборот хизмати.
Хорижий истеъмолчиларга 20 минг 69 тонна мис, 11 минг 211 тонна рух, 310 тонна молибден маҳсулотлари, 8 минг 386 тонна қўрғошин контсентрати етказиб берилди.
Бундан ташқари, рений, кадмий, мис сульфат, палладий кукуни экспорти бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилди.
Бугунги кунда ОКМК дунёнинг 20 дан ортиқ давлатига маҳсулот экспорт қилмоқда. Экспорт географияси йил сайин кенгайиб бормоқда. Хусусан, 2023 йилда мис новда ва мис сульфат экспорти учун янги бозорлар ўзлаштирилади — булар Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Финляндиядир.