АҚШ ҳарбийлари Ғазо секторига махсус қурилган вақтинчалик йўлак орқали инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш қайта бошланганини маълум қилди, деб ёзади ДW.
Йўлак ёмон об-ҳавода шикастланган ва таъмирлаш учун Исроилнинг Ашдод портига олиб кетилган. Энди у яна ишламоқда.
АҚШ Марказий қўмондонлигининг таъкидлашича, йўлак қайта очилгандан бери минтақа аҳолисига «бир нечта мамлакатлар ва гуманитар ташкилотлар томонидан этказиб берилган» тахминан 492 тонна ёрдам юклари етказилди.
АҚШ ҳарбийлари гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини май ойи ўрталарида Ғазо сектори қирғоқларида қурган вақтинчалик йўлак орқали етказди. Тахминларга кўра, ушбу йўлак ёрдамида кунига 150 тагача юк машинаси гуманитар ёрдам етказилиши мумкин, аммо бу қуруқлик етказиб бериш ўрнини боса олмайди.