Индонезияда даҳшатли воқеа юз берди: беш метрли питон аёл кишини ютиб юборди. Бу сўнгги бир неча йил ичида мамлакатда бешинчи шундай ҳолатдир.
Қалемпанг қишлоғида яшовчи 45 ёшли Фарида 6 июнь куни эрталаб уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Эртаси куни эри яқин атрофдаги ўрмонда хотинининг нарсаларини топди, шундан сўнг бир неча маҳаллий аҳоли бу ҳудудни ўрганишга қарор қилишди.
Тез орада улар қорни ғайритабиий даражада катта бўлган питонни пайқашди. Қишлоқ аҳли уни ёриб, ичидан Фариданинг жасадини топиб олишди. Аёлнинг орқасида тўрт фарзанди қолган.
Ретикуляр питонлар — Индонезия ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа қисмларида яшайдиган илон тури. Улар одатда маймунлар, чўчқалар ва бошқа сутэмизувчилар билан озиқланади. Бироқ, баъзида улар одамларга ҳужум қилиши мумкин.
Фариданинг иши Индонезияда 2017 йилдан бери камида бешинчи шундай воқеа бўлди. Шундай қилиб, ўтган йили Тинанггеа тумани аҳолиси саккиз метрли питон ичидан маҳаллий фермернинг жасадини топган. 2017 йилда яна бир фермер питон томонидан ўлдирилган. 2022 ва 2018 йилларда шунга ўхшаш ҳолатлар Ғарбий Сулавеси ва минтақанинг жануби-шарқида содир бўлган.