Yonhap агентлиги маълумотларига кўра, 8 июнь куни Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Корея томонидан чиқинди билан тўлдирилган 330 дан ортиқ ҳаво шарлари учирилганини қайд этган. Ушбу ҳаво шарларининг 80 дан ортиғи Жанубий Кореяга қўнди.
Май ойининг охиридан бери Шимолий Кореяда пластик, сигарет қолдиқлари, чиқинди қоғоз ва уларга ёпиштирилган мато бўлаклари солинган сумкалар солинган мингдан ортиқ шарларни учирилди.
КХДРнинг бу ҳаракатларига жавобан Жанубий Корея расмийлари якшанба кунидан бошлаб Шимолий Корея билан чегарада ўрнатилган овоз кучайтиргичлар орқали тарғибот-ташвиқот ишларини бошлашини маълум қилди.
Сеул бундай эшиттиришни биринчи марта 2004 йилда синаб кўрган. Ўшанда Шимолий Корея ОАВларига зид бўлган янгиликлар ва бошқа дастурлар эфирга узатилган. Чегарадаги овоз кучайтиргичлар охирги марта 2016 йилда, Пхеньян навбатдаги ядро синовларини ўтказганида ёқилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 13-15 июнь кунлари Корея Республикаси президенти Юн Сек Ёлнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кутилмоқда. Сафарда давлат раҳбарига рафиқаси Ким Кон Хи ҳамроҳлик қилади.