ЮНИСЕФ ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда болаларнинг қарийб 11 фоизи тўйиб овқатланмайди. Тўйиб овқатланмасликка мамлакатнинг озиқ-овқат муҳити, уй хўжаликларининг даромад даражаси ва овқатланиш каби омиллар таъсир кўрсатади.
Болалар ўртасида тўйиб овқатланмаслик даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон Қирғизистон ва Шимолий Македония ўртасида жойлашган. Қирғизистонда тўйиб овқатланмаслик даражаси 12 фоизни ташкил этган. Марказий Осиё мамлакатлари орасида Туркманистон энг яхши кўрсаткичга эга — тўйиб овқатланмайдиган болалар атиги 4 фоизни ташкил қилган.
Болаларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги уларнинг саккизта гуруҳдаги камида бешта таомни истеъмол қилиши билан белгиланади:
она сути;
дон маҳсулотлари, сабзавотлар, резаворлар, тропик мевалар;
дуккакли маҳсулотлар, ёнғоқлар ва уруғлар;
сут маҳсулотлари;
гўшт маҳсулотлари, шу жумладан парранда ва балиқ;
тухум;
А витаминига бой мева ва сабзавотлар;
бошқа мева ва сабзавотлар.
Агар болалар фақат биринчи икки гуруҳдан озиқ-овқат олса, улар болалар озиқ-овқат қашшоқлигининг ҳаддан ташқари юқори даражасида яшайди. Агар улар уч ёки тўртта озиқ-овқат гуруҳидан овқатланса, улар болалар озиқ-овқат қашшоқлигининг ўртача даражасида яшайдилар. Агар болалар беш ёки ундан ортиқ озиқ-овқат гуруҳидан озиқ-овқат олсалар, улар болалар озиқ-овқат қашшоқлигида яшамайди.
Ушбу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон рўйхатдаги 63 давлат ичида 11-ўринни эгаллади. Бу боланинг тўйиб овқатланмаслигининг ўртача даражасига тўғри келади.
Мутахассислар болаларнинг тўйиб овқатланмаслигининг учта асосий сабабини аниқлаган: ёмон озиқ-овқат муҳити, нотўғри овқатланиш ва оиланинг паст даромади.