Павел Дуров Марказий Осиёга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
«Дубайда ҳаво исиб бормоқда ва менинг дўстларим Франция жануби каби замонавий жойларга боришмоқда. Франция фуқароси сифатида мен Франция энг яхши дам олиш жойи эканига қўшиламан. Бироқ Телеграм бош директори сифатида мен таътилга чиқмайман. Бунинг ўрнига, фойдаланувчиларимиз билан ғайриоддий жойларда учрашиш орқали ишлашни давом эттираман. Бу ёзда мен Марказий Осиёга ташриф буюриб, у ерда ҳаёт қандай кечаётганини кўришга, одамлар Telegramʼдан қандай фойдаланишини ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишга қарор қилдим», — деб ёзади у.