Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан (КХШТ) чиқади. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.
«Арманистон КХШТдан чиқади, вақтига ҳали аниқлик киритилмаган», — деди у.
Февраль ойида Пашинян мамлакатнинг КХШТга аъзолиги музлатилганини эълон қилди. Май ойи бошида Арманистон ҳукумати ташкилотни молиялаштиришда иштирок этмаслигини маълум қилганди.
Бундан ташқари, бундан олдин Россия ТИВ Москва Ереван КХШТ низомига мувофиқ молиявий мажбуриятларини ўзида сақлаб қолганидан келиб чиққанини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Арманистонда 27 май куни эрталаб республика бош вазири Никол Пашинян истеъфоси талаби билан норозилик намойишлари бошланган.