Метрополитеннинг Қурбон ҳайити учун иш тартиби маълум бўлди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Корхона хабарида таъкидланишича, байрам ва дам олиш кунлари муносабати билан пойтахт метрополитени иши қуйидаги тартибда ташкил этилади:
2024 йил 16 июнь – Қурбон ҳайит байрами нишонланадиган куни йўловчилар қулайлигини таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан 2 соат эрта, яъни эрталаб соат 03:00 дан ўз ишини бошлайди. Бундан ташқари, метро шу куни соат 03:00 дан 10:00 гача барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Шунингдек, бошқа байрам кунларида ҳам метро йўловчиларига тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан бошлаб хизмат кўрсатилади.