13–15 июнь кунлари Ўзбекистонга бўладиган давлат ташрифи арафасида Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль «Дунё» ахборот агентлигига интервью берди.
«Мамлакатингизга ташриф буюришни орзу қилганман», – деди у. «Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевдан таклиф олиш мен учун катта шараф. 2016 йилда президентликка келганидан бери у Ўзбекистонни мутлақо янги давлатга айлантирган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини дадил олиб борди».
Корея президенти, шунингдек, Ўзбекистон Корея Республикасининг Марказий Осиё минтақасидаги ягона стратегик ҳамкори ва асосий ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади. Унинг айтишича, ташриф давомида Мирзиёев билан турли соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган.