Пойтахтда савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик муаммоларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Тадбир президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилади. Давра суҳбати иштирокчилари соҳа вакиллари дуч келаётган қийинчиликларни муҳокама қилади ва уларни ҳал этишнинг мумкин бўлган йўлларини таклиф қилади.
Йиғилишда ҳукумат ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек, масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этади. Савдо ва умумий овқатланиш соҳаларининг барча манфаатдор вакиллари иштирок этишга таклиф этилади.
Давра суҳбати 20 июнь куни Интернатионал Ҳотел Ташкент мажмуасида бўлиб ўтади. Тадбир соат 10:00да бошланиши режалаштирилган. Давра суҳбатида иштирок этиш учун Савдо-саноат палатасининг +998 78 150 60 06 телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш лозим.