АҚШ Туркия билан биргаликда тақиқланган ИШИД ташкилоти террорчилари билан алоқадор бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини қора рўйхатга киритди, деб хабар бермоқда Давлат департаменти матбуот хизмати.
Қуйидаги шахслар АҚШ санкцияларига дучор бўлди:
Муҳаммадюсуф Алишер ўғли Мирзоев — 2023 йилда ИШИД билан боғлиқ ҳарбий ўқув лагерини яратишда иштирок этган;
Муҳаммад Иброҳимжон Ниёзов — Туркиядаги ИШИД аъзоларига маъмурий ва моддий-техник ёрдам кўрсатган;
Олимхон Маҳмуджон ўғли Исмоилов — Ўзбекистонда яшайди ва ИШИДга алоқадор контрабанда тармоғининг аъзоси.
Энди бу шахсларнинг АҚШда эгалик қиладиган ёки АҚШ шахсига тегишли ёки унга тегишли бўлган барча мулклар блокланган. Ушбу шахслар билан муайян операцияларни амалга оширганлар санкциялар, жумладан, иккиламчи санкциялар хавфи остида бўлиши мумкин.