Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида 17 июнь куни Nexia-2 русумли автомашинанинг Жанубий Мирзачўл каналига қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Кўприкдан ўтиш чоғида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган ва автомобиль ҳаракатланиш йўналишида чап тарафдаги панжарадан ўтиб, сувга қулаган, дейилади хабарда.
Ҳайдовчидан ташқари салонда тўрт киши бўлган.
Вилоят фавқулодда қутқарув гуруҳи ғаввослари автомобилни, шунингдек, ҳайдовчи ва уч нафар йўловчининг жасадларини сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлди. Чўкиб кетган бешинчи шахсни қидириш ишлари давом этмоқда.