Вазиятдан хабардор манбага кўра, Тошкент ва Берлин афғон қочқинларини ватанига қайтариш бўйича келишувга эришмаган, деб ёзади РИА Новости.
Агентлик Германия ва Ўзбекистон миграция пактини тайёрлаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди.
«Ўзбекистон томони Германия томони билан афғон фуқароларини Германиядан Ўзбекистон орқали ватанига қайтариш бўйича келишувга эришмаган», — деди нашр суҳбатдоши.
17 июнь куни Блоомберг манбаларига таяниб, Германия ҳукумати Тошкент билан Афғонистондан Ўзбекистонга қочқинларни олиб чиқиш бўйича миграция пактини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, режага мувофиқ Тошкент Берлин томонидан депортация қилинган афғонларни қабул қилиб, хусусий авиакомпания ёрдамида ватанига қайтаради. Ўз навбатида, нашрнинг ёзишича, Ўзбекистон республикадан юқори малакали ишчиларнинг Германияга кўчиб ўтиши учун имконият яратишни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон вакиллари 2024 йил июнь ойида Ўзбекистонда савдо кўргазмасини ўтказишни режалаштирган.