«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Сенатнинг эллик учинчи мажлисида «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун муҳокама қилинди.
Мамлакатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги умумеътироф этилган халқаро нормалар ва стандартларни миллий қонунчиликка изчил имплементация қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу қонун билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланиш, сайлаш ва сайланиш, референдумда иштирок этиш, шунингдек таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.