Тошкентда аёл икки ойлик чақалоғи ва катта фарзандини нотаниш аёлга ташлаб, кейин ғойиб бўлди. Ҳозирда тергов давом этмоқда, болалар вақтинчалик меҳрибонлик уйига жойлаштирилган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани идораси маълум қилди.
Ички ишлар бўлимига Олмазор туманида яшовч фуқаро мурожаат қилган. У яқинда ижтимоий тармоқларда бир аёл билан танишганини айтган. У аёлнинг ишончини қозониб, кейин икки фарзандини — икки ёшли ва икки ойлик боласини ташлаб, ғойиб бўлган.
Қайд этилишича, ҳолат бир ярим ой олдин содир бўлган. Бу вақт ичида она қайтиб келмаган, ҳол-аҳвол сўрамаган ва болалар билан қизиқмаган. Аёлнинг қайтиб келмаслиги мумкинлигини тушунган Олмазор туманида яшовчи фуқаро ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилиб, вояга етмаганларга ғамхўрли қилишдан бош тортган.
Иш назоратга олинди, тергов давом этмоқда ва болалар вақтинча ёш болалар учун муассасага жойлаштирилди.