Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Фарғона–Москва йўналиши бўйича HY9627 ва Москва–Урганч йўналиши бўйича HY9616 рейси кечиктирилади.
Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, HY9627 рейсининг Фарғонадан учиши соат 18:45 га кўчирилди. Самолёт Россия пойтахтига маҳаллий вақт билан 21:30 да етиб келиши кутилмоқда.
ҲЙ9616 рейси Москвадан соат 22:45 да учиши режалаштирилган. Белгиланган манзилга маҳаллий вақт билан 4:20 да етиб келиши кутилмоқда.