Ижтимоий тармоқларда икки эркак ўртасидаги можаро акс этган видео пайдо бўлди. Улардан бирининг қўлида тўппончага ўхшаган нарса бор эди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, можаро 20 июнь куни соат 0:30 да Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. Эркаклардан бири яраланган. Жабрланувчи мия чайқалиши билан хусусий тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Воқеа ҳолатларини яшириш учун у тиббиёт ходимларига йиқилганини айтди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар Ш.Б. ва А.К. белгиланган тартибда қамоққа олинган. Қолган гумонланувчиларни қўлга олиш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Ш.Б. тўппончага ўхшаш буюм топилди, у оддий зажигалка бўлиб чиқди. Ушбу зажигалка далилий ашё сифатида олинди.