Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарорига мувофиқ, Жавлонбек Умарходжаев Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди.
У 2023 йил 9 августдан бери бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимида компанияга раҳбарлик қилганди.
Жавлонбек Умархўжаев 2021-2023 йилларда Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018-2021 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Тошкент–Шарқ лойиҳасини амалга ошириш бўйича капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари ва техник директори лавозимларида ишлаган.