Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Илья Сибирцев 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига иккита лицензияни қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Илья Сибирцев Канадада бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда ажойиб натижалар кўрсатиб, 800 метрга эркин усулда сузишда олтин медални қўлга киритди. Унинг натижаси Олимпия ўйинларида қатнашиш учун стандартни бажариш имконини тақдим этди.
Қоидаларга кўра, Олимпия ўйинларида қатнашиш учун 07:51.65 дан кам бўлмаган натижа кўрсатиш керак. Илья Сибирцев бу вазифани муваффақиятли уддалади ва энди Олимпия ўйинларида яна битта масофада қатнашиши мумкин.
«Ушбу натижа туфайли Илья Сибирцев Олимпиада ўйинларида яна бир масофада қатнашиши мумкин. Шу тариқа ҳамюртимиз иккита Олимпия ўйинлари лицензияси соҳиби бўлди», — дейилади хабарда.