Болаларни калтаклаган боғча тарбиячисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси болаларни шафқатсизларча таҳқирлаётгани, танасининг турли жойларига ургани акс этган видео тарқалди. Ушбу факт бўйича ички текширув ўтказилди, натижада ходим ишдан бўшатилди.
22 июнь куни Болалар омбудсмани тарбиячига нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми а,в-бандлари (вояга етмаган шахсга нисбатан, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан) билан жиноят иши қўзғатилди. У уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.