Фарғона вилоятида 10 йилдан бери алимент тўлашдан бўйин товлаб келган ота қўлга олинди, деб хабар бермоқда вилоят ИЖҚКД матбуот хизмати.
2018 йил май ойида суд қарздордан икки фарзандини боқиш учун алимент ундиришга қарор қилган, бироқ эркак ғойиб бўлган. 2022 йил январь ойида қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган. Тезкор қидирув ишлари натижасида эркак 2014 йил февраль ойида Россияга жўнаб кетгани маълум бўлди.
2024 йил июнь ойида Россиядан қайтиб келган қарздор Фарғона шаҳридан топилиб, давлат суд ижрочисига топширилган. Унга нисбатан 47-модданинг 4-қисми (вояга етмаганларни ёки муомалага лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан маъмурий иш қўзғатилган.