Ташкилотчиларга кўра, 22 июнь куни Тель-Авивдаги акцияда 150 мингдан ортиқ киши иштирок этган.
Исроилнинг Ynet порталининг таъкидлашича, ушбу намойиш ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан кейин энг кенг тарқалганига айланди.
Намойишчилар мамлакат ҳукуматидан террорчилар томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришишни, шунингдек, муддатидан олдин сайловлар ўтказишни талаб қилган.
Тель-Авивдаги митингда сўзлаган ички разведканинг собиқ раҳбари Юваль Дискин Нетаньяхуни мамлакат тарихидаги «энг ёмон ҳукумат раҳбари» деб атади. Ўта ўнгчи «Оцма йехудит» («Яҳудий кучи») партияси вакили бўлган Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир олдида «террорчи» қичқириқлари эшитилди.
Намойиш ташкилотчилари Исроилда «тўлиқ кунлик қаршилик кўрсатиш учун мўлжалланган огоҳлантириш зарбаси»ни эълон қилишди. Шу куни мамлакат аҳолисини ишга бормасликка, фарзандларини мактабга юбормасликка чақирилди.