Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Болорцетцег Лувсандорж билан 23 июнь куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Уни пойтахт аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди, деб хабар қилди ҳукумат раҳбари матбуот хизмати.
Мўғулистон раҳбари ва президент Шавкат Мирзиёевнинг музокараларида икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар пакети имзоланиши кутилмоқда. Президентлар Ўзбекистон ва Мўғулистон ишбилармон доиралари вакиллари билан ҳам учрашади.
Тошкентдан сўнг Мўғулистон президенти Хивага ташриф буюради.