Тошкентда фуқаро ўз уйида ноқонуний майнинг ферма ташкил қилгани аниқланди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида шахс ўзбошимчалик билан криптовалюта қазиб олиш ускунасини электр тармоғига улаб, 751,6 млн сўмлик энергияни ўғирлаган.

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ноқонуний майнинг ферма ўрнатган хонадон аниқланди.

У Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими ходимлари томонидан ИИБ ходимлари билан биргаликда топилган.

Текширув давомида «Чортоқ» маҳалласида яшовчи фуқаро ўз уйининг ертўласида бешта майнинг қурилмасини электр тармоғига яширинча улаб қўйгани маълум бўлди. Натижада 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) ва 278-9-моддалари (Ўз-ўзидан ноқонуний қазиб олиш фаолияти) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.