Орол денгизидаги сув ҳажми ошди

O‘zbekiston

Қорақалпоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги Шимолий Орол денгизида сув ҳажми ошгани ҳақида хабар берди. У ерга жами 1,1 млрд куб/метр сув етказилган.

Фото: Sputnik / Мария Науменко

Шимолий Орол денгизидаги сув ҳажми ошди, у ерга 1,1 млрд куб/метр сув келди, деб хабар берди Қорақалпоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати.

2024 йил бошидан буён Шимолий Орол денгизига 1,1 миллиард куб метр сув юборилди. Бугунги кунда Шимолий Оролдаги сув ҳажми 21,4 млрд куб/метрни ташкил этади.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олган Давлатлараро сувни мувофиқлаштириш комиссиясининг 86-йиғилишида суғориш мавсумида Шимолий Орол денгизига 997 млн куб/метр сув жўнатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сув оқими секундига камида 30 куб/метр бўлиши керак. Айни пайтда денгизга секундига 50 куб/метр сув тушмоқда, бир йил аввал эса 6 куб/метрни ташкил этган.

Илгари Шимолий Орол денгизини жанубдан ажратиб турувчи Кўкарал тўғони қурилиши тугалланган эди. Ушбу тўғон туфайли Шимолий Орол денгизи сув сатҳининг кўтарилиши мумкин эди.

«Тўғон фойдаланишга топширилган кундан бошлаб бугунги кунга қадар Сирдарёдан Шимолий Орол денгизига 46,6 миллиард куб метр сув қуйилган. Охирги 7 йил ичида эса денгизга 13,3 млрд куб/метр сув тушди. Сўнгги йилларда Шимолий Оролда сув ҳажми камайиб бораётган бўлса, 2024 йил бошидан у яна ўсишни бошлади ва бугунги кунда 21,4 млрд куб/метрга етди», — дейди минерал сув ресурслари ва суғориш бошқармаси расмий вакили Молдир Абдуалиева.

Маълумот ўрнида, Сирдарё оқимининг 75 фоизи Қирғизистонда, 20 фоизи Ўзбекистонда ва атиги 5 фоизи Қозоғистонда ҳосил бўлади.

Mavzuga oid materiallar