Ўзбекистонда сил билан касалланиш 45% га, ўлим даражаси 87% га камайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, бу натижага 2010 йилдаги ҳисоб-китоблар асосида 2023 йилга нисбатан ўлчанган.
Қайд этилишича, амалга оширилган ишлар туфайли муваффақиятга эришилган. Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, шунингдек, унинг 14 та ҳудудий бўлинмаси инфекция назорати қоидаларига мувофиқ тўлиқ қайта қурилган.
Лабораторияларда илк бор 136 диагностик ПЦР-аппарати ўрнатилиб, касалликни икки соат ичида аниқлаш имконини берди. Шунингдек, чақалоқларни силга қарши эмлаш даражаси 99,8% га етди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил охирига қадар улар вилоят марказлари, шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳарларида биттадан ҳоспис очишни режалаштирган. Улар оғир гематологик, онкологик ва клиник-иммунологик касалликларга чалинган беморларга паллиатив ёрдам кўрсатади.