Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсух 24 июнь куни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсухнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари олдидаги нутқи чоғида Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилгани ҳақида маълум бўлди.
«Мўғулистон Осиё минтақасидаги анъанавий ва ишончли ҳамкоримиздир. Ўзбекистон–Мўғулистон муносабатлари дўстлик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойиллари асосида қурилган ва вазиятга боғлиқ эмас», — деди Ўзбекистон раҳбари.