Қўқон шаҳрида яшовчи шахс уч кунга ноқонуний равишда руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди. Шундан сўнг у Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга (кейинги ўринларда омбудсман деб юритилади) ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, профилактика инспекторлари ва маҳалла вакиллари уни тиббий кўрикдан ўтказиш учун розилик хатига имзо чекмай, руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштиришган. Эркак уч кун давомида кўрикдан ўтказилиб, соғлом бўлгани учун уйига жўнатилган.
Воқеа oмбудсманнинг Фарғона вилоятидаги ҳудудий вакили томонидан ўрганилди.
Натижада фуқаронинг розилигисиз уни тиббий кўрикдан ўтказган шифокорга танбеҳ берилди.