Қозоғистонлик Kwaaka стартапи Most Venturesʼдан Ўзбекистонда ишга тушириш учун маблағ тўплади ва ҳатто республикада юридик шахсни рўйхатдан ўтказди, деб ёзади Спот.
Компания вакиллари IT Park резиденти мақомини олиш учун ҳам ариза топшираётганликларини қўшимча қилдилар.
Хизматни тўлиқ миқёсда ишга тушириш учинчи чорак бошига мўлжалланган. Компания маҳаллий бозорда Кwаака ечимларига талаб юқори эканлигини қайд этди.
Ҳозирда Тошкентда Kwaaka офисини очишга тайёргарлик кўриш билан бир қаторда лойиҳа жамоаси бўлажак мижозлар билан шартномалар тузиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Компания вакилларининг сўзларига кўра, озиқ-овқат хизматлари саноатининг асосий иштирокчилари билан техник музокаралар давом этмоқда.
Kwaaka озиқ-овқат хизмати корхоналарига етказиб бериш хизматларини ресторан тизимлари билан бирлаштирган ягона буюртма панелини таклиф этади. Бундан ташқари, стартап веб-сайт ва илова билан ўз етказиб бериш хизматларини тезда ишга тушириш учун воситани ишлаб чиқди.
Хизмат 2022 йилда ишга туширилган. Ҳозир у олтита давлатда: Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Грузия, Арманистон ва Украинада фаолият юритмоқда. У ерда жами 1300 дан ортиқ ресторан рўйхатга олинган. Стартап асосчилари ўз бизнесларини ушбу мамлакатлардан ташқарида кенгайтиришни режалаштирмоқда.