Тошкент аэропортида Россия Федерацияси ички ишлар вазири, полиция генерали Владимир Колокольцевни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари Пўлат Бобожонов, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун россиялик вазирнинг режалаштирилган банди бор. У бир неча икки томонлама учрашувлар ўтказади, Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармасининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг марказига, шунингдек, пойтахтдаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюради.