Бугун, 25 июнь куни соат 02:12 да Сурхондарё вилоятида «Бек» МЧЖ савдо мажмуаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин 4 та асосий ва 8 та кичик дўконни қамраб олди ва 90 квадрат/метр майдонга зарар етказди.
Соат 02:20 да воқеа жойига қўшни туманлардан 9 та ўт ўчириш гуруҳи етиб келди. Соат 03:50 да ёнғин тўлиқ ўчирилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғиннинг мажмуанинг бошқа биноларига ўтишининг олдини олиш, 48 та савдо дўконини ва 500 кв.м майдонни сақлаб қолиш имконини берди.
Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.