Парвозларни кузатиш манбаларига кўра, бир вақтнинг ўзида 3 миллионгача одам осмонда бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Tashkent Sky News» Телеграм канали муаллифи ўртоқлашди.
Муаллифнинг қайд этишича, ҳар қандай вақтда самолётларда саёҳат қилувчилар сони куннинг вақти, мавсум ва бошқа омилларга қараб кескин фарқ қилиши мумкин. Бироқ ўртача ҳар қандай вақтда ҳавода одатда юз минглаб одам парвоз қилади. Ҳисоб-китобларга кўра, дунё осмонида исталган вақтда 8000 дан 13000 гача тижорат самолётлари бўлиб, улар ҳар куни миллионлаб йўловчиларни ташийди.
Шуни таъкидлаш керакки, бу кўрсаткичлар тахминий ҳисобланади ва фарқ қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси халқаро рейслар жадвалига ўзгартириш киритилишини маълум қилганди. Рўйхатдан ўтиш муддатини ўзгартирувчи янги қоидалар жорий этилган.