«Газпром» корпорацияси Тошкентда ваколатхонасини очди

O‘zbekiston

Россиянинг «Газпром» корпорацияси Ўзбекистонда расмий ваколатхонасини очди. Директорлар кенгаши бу масалани 6 май куни кўриб чиққан. 2025 йилнинг 1 ноябрига қадар холдинг Марказий Осиё мамлакатларига сезиларли даражада катта ҳажмдаги газ етказиб беришни режалаштирмоқда.

Фото: Gazprom

Россиянинг «Газпром» корпорацияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди, бу ҳақда Юридик шахсларнинг ягона давлат реестри маълумотларида (таҳририятда мавжуд) банд пайдо бўлди.

Ваколатхона 24 июнь куни расман рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 6 май куни бўлиб ўтган йиғилишда «Газпром» директорлар кенгаши Ўзбекистонда компания ваколатхонасини очиш имкониятини кўриб чиққанди. 2025 йилнинг 1 ноябрига қадар холдинг Марказий Осиё мамлакатларига сезиларли даражада катта ҳажмдаги газ етказиб беришни режалаштирмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.