Гулистонда чиқинди ташиш учун ундирилган 260 млн сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

O‘zbekiston

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Тоза ҳудуд» маҳаллий давлат унитар корхонаси томонидан маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун 260 млн сўмдан ортиқ ортиқча тўлов ундирган. Рақобат қўмитаси «адолатсиз» қарзларни қайта ҳисоблаш ва ҳисобдан чиқаришни буюрди.

Открытые Источники

Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Гулистон шаҳрида маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Сирдарё вилояти маъмурий марказидаги ушбу хизматлар «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан кўрсатилади. Молиявий ҳисоботнинг мустақил аудити давомида алоҳида маҳаллаларда ҳисобланган тўловлар амалда кўрсатилган хизматлар ҳажмига мос келмаслиги аниқланган.

Масалан, «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинида 2023 йилда автоматлаштирилган ҳисоб-китоб тизими бўйича олиб чиқилган бир ойлик юк ҳажми эса 201,5 метр/куб ёки ушбу яшовчи аҳолидан 1 ойда 7,3 м3 ёки килограм ҳисобида 7245 кг кам маиший чиқинди олиб чиқилгани аниқланди.

«Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси томонидан жами 260,61 миллион сўмлик ортиқча тўлов амалга оширилган. Рақобат қўмитасининг ҳаракатлари натижасида 41 992 нафар шаҳар аҳолиси фойдасига қайта ҳисоб-китоб ўтказилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.