Президент маҳаллаларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ташкил этишни таклиф қилди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда президент топшириғига кўра маҳаллалар учун хизмат кўрсатувчи компаниялар жорий этилиши мумкин. Мазкур ташкилотлар маҳаллаларни ободонлаштириш, кўчалар ва ариқлар тозалигини таъминлаш, кўчатлар экиш ва парваришлаш билан шуғулланади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни маҳаллалар ободлигини таъминлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Бугунги кунда республикада 10 мингга яқин маҳалла бор. Шундан қарийб 3 мингтаси кўп қаватли уйлардан иборат бўлиб, уларга 821 та бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатмоқда. Ҳовли уйлар жойлашган 6 минг 400 дан зиёд маҳаллада эса ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, асосан, ҳашар билан қилинади, дейилади хабарда.

Шу боис, бундай жойларда маҳаллаларга хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш Шу боис бундай жойларда «Маҳалла сервис компанияси» ташкил қилиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, бу ташкилотлар маҳаллаларни ободонлаштириш билан шуғулланади, кўчалар ва ариқлар тозалигини таъминлайди, кўчатлар экиб, парваришлайди. Шартнома асосида коммунал тармоқларни таъмирлаш, чиқиндиларни саралаш ва ташиш хизматларини ҳам кўрсатади.

Сервис компанияси маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олинади. Ободончилик ишлари маҳалланинг буюртмаси ва назорати асосида амалга оширилади. Сервис компаниялари хизматларига тўловлар қилиш учун маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳар ойда 20 миллион сўмдан маблағ ажратилади. Шунингдек, улар аҳолига 20 дан ортиқ ижтимоий пулли хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин бўлади.

Тақдимотда сервис компаниялари аввал тажриба тариқасида 208 та маҳаллада ташкил этилиши белгиланди. Ушбу тажриба натижаси бўйича кейинчалик барча маҳаллаларда жорий қилиш таклифи билдирилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.