29 июнь куни соат 15:00 да Ёшлар ижод саройида футболчилар йиғилиши бўлиб ўтади, унда мухлислар футбол юлдузлари билан футбол тарихи, унинг бугуни ва истиқболи, Ўзбекистоннинг муваффақиятлари ҳақида суҳбатлашиши мумкин.

Учрашувда қуйидаги футболчилар иштирок этишади:

Дида (Хесус Силва) — дарвозабон, Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, жаҳон чемпиони, Милан клуби таркибида УЕФА Чемпионлар Лигасининг икки карра ғолиби.

Кристиан Пануччи — Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, «Реал» ва «Милан» билан УЕФА Чемпионлар лигасининг икки карра ғолиби.

Кристиан Дзаккардо — Италия терма жамоасининг собиқ азоси, ўнг қанот ҳимоячиси, Жаҳон ва Бундеслига чемпиони.

Сержиньо (Серхио Клаудио дос Сантос) — Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ярим ҳимоячи, жаҳон чемпиони, «Милан» клуби таркибида УЕФА Чемпионлар лигасининг икки карра ғолиби.

Учрашувга кириш бепул. Рўйхатдан ўтиш шарт: @yoshlaruchrashuvibot