Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Жиззах вилоятига боришни режалаштирмоқда. Ташриф давомида Зомин туманида ўтказиладиган иккинчи Халқаро мақом санъати фестивалининг очилишида иштирок этади.
Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг айтишича, Шавкат Мирзиёев сафар давомида вилоятдаги йирик саноат объектлари билан ҳам танишади, янги лойиҳаларни амалга оширади.