Тошкентда номаълум аёлнинг авратига тегиб кетган тарвуз сотувчига ҳукм қилинди. «Взгляд.уз» иш материалларини ўрганди.
Суд ҳужжатларига кўра, 2024 йилнинг 25 июнь куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани «Алгоритм» массиви Заргарлик кўчасида маст ҳолда тарвуз сотаётган 33 ёшли У.И. номаълум харидорнинг танасининг пастки қисмидан ушлаб олган.
Суд мажлисида эркак содир бўлган воқеада ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, бошқа бундай қилмасликка ваъда берди. Шунингдек, у суддан жазони енгиллаштиришни сўради.
Суд У.И.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 41-1-моддаси 1-қисми (Жинсий тазйиқ) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) билан айбдор деб топди. Жазо сифатида унга нисбатан жами 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси ва 3 миллион 655 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.