Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец қуръадан сўнг жамоадан қандай натижалар кутаётгани ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон «А» гуруҳида қатнашади. Бу гуруҳда футболчилар Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон ва Шимолий Корея билан куч синашади.
«Барча ўйинлар қийин бўлади, жамоалар тенг. Сафар эътибори билан Ўзбекистонга яқин масофада жойлашган мамлакат жамоалари тушгани яхши бўлди. Бугунданоқ тайёргарликни бошлашимиз керак», — деди Катанец.
Қатар билан ўйин ҳақида: «Қатар жуда яхши жамоа, охирги Жаҳон кубоги иштирокчиси, узоқ вақтдан бери бир хил таркибга эга. Уларни ҳурмат қиламиз. Бироқ асосий эътибор фокус ўзимизга қаратилади. Мухлислардан охирги ўйиндаги каби қўллаб-қувватлашни сўрайман».
Жамоага бўлган ишонч ҳақида: «Мундиалга йўлланмани қўлга киритишимизга тўлиқ ишонаман, мағлубиятсиз церийада кетяпмиз. Футболчилар жароҳат олмасдан, ўз клубида доимий ўйин амалиётига эга бўлишлари жуда муҳим».