Жиззах вилояти спорт бош бошқармаси туман бўлимлари томонидан қонунчилик талабларини бузган ҳолда давлат харидлари амалга оширилди, деб хабар берди Рақобатни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2023 йил ва 2024 йилнинг 1 февраль давридаги жами 20 та ҳолатда тегишли платформалар орқали амалга оширилган давлат харидлари ўрганилган.
Баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмаган мусобақалар:
Шароф Рашидов туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан 2023 йил 11 та ўтказилган танловларда 1,4 млрд сўмлик;
Жиззах вилоят Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби 2023 йил 2 та ўтказилган танловларда 977,7 млн сўмлик;
Жиззах вилоят сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2023 йил 1 та ўтказилган танловларда 80 000.0 минг сўмлик;
Жиззах вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси 2023 йил 3 та ўтказилган танловларда 1,1 млрд сўмлик;
Жиззах вилоят Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 2024 йил 1 та ўтказилган танловларда 24 млн сўмлик танловларда баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмаган ва ўтказилган.
Давлат харидлари танловларининг барчасида иштирокчиларга қўйилаётган малака талабларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмаганлиги натижасида харид комиссияси аъзолари томонидан иштирокчиларга асослантирилмаган баҳолар қўйилган ва харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолаш талаблари бузилишига йўл қўйилган.