Зироат Мирзиёева Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида очилган Mehrli maktab госпиталь мактаби филиали ўқувчиларини бориб кўрди.
Янги госпиталь мактаб Тошкент, Нукус, Андижон ва Фарғонадан кейин республикада бешинчи бўлиб, унда узоқ вақт даволанаётган болалар билан ишлаш учун зарур тайёргарликдан ўтган педагоглар, психологлар ва тарбиячилар иш бошлади.
Zamin фонди васийлик кенгаши раиси Mehrli maktab лойиҳасида яратилган қулай таълим муҳитини қайд этиб, болалар билан дилдан суҳбатлашди ва ўқувчилар билан ривожлантирувчи мослашув машғулотларида қатнашиб, педагогларга самимий миннатдорлик билдирди.