Ўзгидромет маълумотларига кўра, 27 июнь ушбу ойнинг энг иссиқ куни бўлган. Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи +39...+42 °C, чўл зонаси ва Сурхондарё вилоятида эса +43 °C гача кўтарилган.
Дам олиш кунларида Ўзбекистонга Каспий денгизидан иссиқ ҳаво массаси камроқ келиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб жазирама бироз сусаяди. Ҳарорат кундузи +34…+39°, шимолда эса 30…+35° илиқ бўлади. Фақат жанубда ҳаво ҳарорати +40…+42 °C атрофида сақланади.
Дам олиш кунларида пасттекисликларнинг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилмайди.
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 28–30 июнь кунлари жойларда қисқа муддатли момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар ўтиши мумкин.
Пойтахтда:
28 июнь куни қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 29—30 июнь кунлари ёғингарчиликсиз.
Шанба куни ҳаво ҳарорати кундузи +36…+38 °C, якшанба куни эса +34…+36 °C атрофида бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати +24…+26° бўлади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин, чанг-тўзонли шамол эсади.